“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг топшириғи асосида ҳудудий Бошқарма ва марказларда маънавий тадбирлари тизимли ташкил этиб келинмоқда. Бухоро  Синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан навбатдаги маърифий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар “Ойдинок” жомеъ масжидининг имом хатиби М.Утаев таклиф қилинди.

Йиғилишни Марказ директори А.Мухторов кириш сўзи билан очиб, бундай учрашувлардан кўзланган мақсад ходимлар ўртасида соғлом ва дўстона муҳитни йўлга қўйиш ва ўз ишига масъулият билан ёндошиш эканлигига алоҳида урғу берди.

Муборак кунларда ҳар хил ёмонликлардан ўзини тийиш, ғийбат ва фисқу-фасод гапларни гапирмаслик, ўзаро ҳурмат ва самимий муҳитда ишлаш, раҳбарият томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш каби вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Шундан сўнг меҳмон марказ ходимларига инсонлар ўртасидаги муносабатлар, ва шу билан бирга қариндошчиликни мустаҳкамлаш ва меҳр-оқибат ришталарининг яхшилашнинг  мезонлари хусусида маъруза қилди.

Учрашув давомида мавзу юзасидан ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол қатнашдилар.

Албатта, бундай очиқ мулоқотлар ходимларнинг маънавиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.