Жорий йилнинг 11 июн куни Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ташаббуси билан вилоят давлат санитария эпидемиология маркази, Хоразм вилояти фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан хамкорлиКда Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси биносида “GLOBAL G.A.P халқаро стандартини жорий этиш авзалликлари” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўтказилган семинарда Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахасисилари GLOBAL G.A.P халқаро стандартинининг талабрани, мазмун-мохияти ва сертификатлаштириш тўғрисида тушинтириб ўтилди.

Йиғилиши якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар  берилди. Семинар бахс ва мунозаралар асосида қизикарли тарзда якунланди.