“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага асосан  16  июн  куни  соат  11.00да Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида  тадбиркорлар  ва кичик бизнес  вакиллари  иштирокида  навбатдаги  сайёр қабул  ташкил этилади.

Мазкур тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги  Бош Метрологи   А. Абдуқаюмов  иштирок  этади.  Сиз  ҳам мазкур сайёр қабулда  фаол қатнашиб,  тадбиркорлик  фаолиятингизда стандартлаштириш, метролгия ва сертификатлаштириш тартиботлари билан боғлиқ ўзингизни қизиқтираётган  саволларингиз  билан  қатнашишингиз  мумкин.

Мазил: Қўқон Синов ва сертификатлаштириш маркази

Ахборот хизмати