Бухоро Синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан Бухоро муҳандислик технология институти талабалари иштирокида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги қонунлари ва меъёрий ҳужжатларини амалий қўлланилиши бўйича семинар ташкил этилди. Амалий семинар ишида институтнинг  «Нефт-газ кимё саноати технологияси» таълим йўналиши талабалари қатнашди.

Ушбу дарсларда талабалар Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги конунлари ва «Ўзстандарт» агентлигининг меъёрий ҳужжатларини амалий қўлланилиши бўйича кўникмаларига эга бўлдилар.

Бу билан бирга талабалар Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Бухоро синов ва сертификатлаш маркази томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатаётган хизматлари бўйича керакли билимларга эга бўлдилар, жумладан:

  • ўлчаш воситаларни киёслашга тайёрлаш бўйича;
  • ўлчаш воситаларни танлаш бўйича;
  • стандартларни ишлаб чиқиш бўйича;
  • маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириши  бўйича.

Ўз билимларини чуқурлаштирдилар:

  • мамлакатимизда ва хорижда метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг холати тўғрисида;
  • метрологик хизмат, давлат метрологик текширув ва назоратининг функциялари тўғрисида;
  • ўлчаш воситаларни киёслашдан ўтқазиш босқичлари бўйича;
  • ўлчаш ҳатоликларини аниқлаш, тахлил ва уларни бартараф этиш тўғрисида;
  • ўлчаш бирлилигини таъминлаш методлари тўғрисида;
  • хизматлар, жараёнлар ва маҳсулотлар бўйича синов лабораториялар аккредитацияси бўйича;
  • ишлаб чиқаришда метрологик таъминот ва мониторинг тўғрисида;
  • давлат ва ҳалқаро стандартларни тузилиш тамойиллари, меъёрий ҳужжатлар билан фойдаланиш қоидалари бўйича;
  • сертификатлаштириш тизимлари, сертификатлаштиришнинг тартиби ва  қоидалари тўғрисида.

Ахборот хизмати