Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт сохасида давлат бошкаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини, хамда Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори буйруғини таъминлаш мақсадида 30 – июнь куни Фарғона шахрида Фарғона ССМ ДК, Қўқон ССМ ДК, Андижон ССМ ДК, Наманган ССМ ДК жамоалари иштирокида Мини футбол, Стол тенниси, Шахмат ва Шашка, 3000 м га югуриш, Арқон тортиш спорт турлари бўйича мусобака ўтказилди.

Мазкур мусобақада 4 та марказнинг 100 нафардан зиёд эркак ва аёл ходимлари куч синашдилар.

Мусобақалар дўстона ва қизғин курашларга бой ўтди.

Эркаклар орасида Наманган ССМ ДК жамоаси умумжамоа хиссобида ғолибликни қўлга киритган бўлса, Қўкон ССМ ДК ходимлари иккинчи, мезбон Фарғона ССМ ДК кучли учликни якунлаб берди.

Аёллар ўртасида ўтказилган Стол тенниси ва Шашка спорт турларида Андижон ССМ ДК ходимларига тенг келадиган топилмади.

Ахборот хизмати