Ҳозирги вақтда юртимизда барча олий ўқув юртларида диплом олди ҳимоя қилиш якуний имтихонлари бўлиб ўтмоқда.

Андижон машинасозлик институти “Метрология стандартлаштириш маҳсулот сифати менежменти” кафедраси талабалари йил давомида ўз амалиётларини Андижон стандартлаштириш метрология бошқармасида ўтадилар.

Мазкур жараёнда талабалар бошқармада ўзлари учун бириктирилган устозлари ёрдамида билим ва тажрибаларини оширдилар.

Эътиборли томони шундаки, Андижон стандартлаштириш метрология бошқармаси бошлиғи Н.Тешаевнинг ташаббуси билан, бош мутахассислар О.Умаров, С.Ҳошимовлар бошчилигида амалиёт вақтида бўлғуси мутахассисларга кичик дарслар ташкил қилинди, бунда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек ҳозирги вақтда талабалар 4 йил давомида олинган билимларни жамлаган ҳолда диплом олди ҳимояси имтихонидан ўтишмокда.  Имтиҳон натижаларини баҳолаш бўйича раис этиб О.Умаров маьсул этиб тайинланди ҳамда талабаларга ўзининг холисона баҳолари билан имтихонда қатнашди.

Албатта бундай ҳамкорлик келгусида соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлашга имконият яратади.

Ахборот хизмати