Наманган стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Наманган синов сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси билан биргаликда 2018 йил 17 июл куни инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3697-сонли қарори билан ташкил этилган Наманган вилоятидаги “ICON-NAMANGAN INNOVATSIA MARKAZI” да марказ мутахасссларига стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, сифат менежменти соҳалари ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва рухсат этувчи хужжатлар мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати мобайнида мутахассисларнинг қўшма ва чет эл корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро стандартларни жорий этиш, корхоналар томонидан ва четдан олиб келинаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сифатини аниқлашда фойдаланилаётган ўлчаш воситаларини хатоликлари, маҳсулотни экспортга йўналтиришда кўпроқ нималарга эътибор берилиши зарурлиги юзасидан берилган саволларга жавоблар ва бошқарув тизимларини сертификатлаштириш бўйича бошқарма ва марказ ходимлари томонидан тушунтиришлар берилиб, тарқатма материаллар тарқатилди.

Марказ билан тадбиркорларга қулайлик ва тезкорлик билан ахборотларни тақдим этиш мақсадида ахборот алмашувини йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Ахборот хизмати