Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида сертификатлаштириш ишлари натижасида жами 60 млрд. 270 млн 604 минг сўмлик маҳсулот яроқсиз деб топилди.

Шундан, яроқсиз деб топилган импорт маҳсулотлар 33 млрд 802 млн 745 минг сўмни, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 23 млрд 652 млн 537 минг сўмни ва инспекция назорати натижасида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар 2 млрд 815 млн 322 минг сўмни ташкил этади.

Яроқсиз импорт маҳсулотлар давлатлар кесимида таҳлил қилинганида Хитой (13 млрд 731 млн 674 минг сўмлик машинасозлик, электротехника маҳсулотлари), Россия (11 млрд 762 млн 803 минг сўмлик машинасозлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари) ва Ҳиндистон (4 млрд 110 млн 255 минг сўмлик дори воситалари) давлатларининг маҳсулотлари ташкил этди.

Ушбу яроқсиз деб топилган маҳсулотларнинг асосий қисми машинасозлик ва металл маҳсулотлари (39 млрд 587 млн 372 минг сўмлик), жумладан, Хитойдан келтирилган буғ қозони (котёл паровой) чидамлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, йўловчи лифт ускунаси техник регламентда келтирилган хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича номувофиқлиги аниқланган.

Шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган иситиш қозонини сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар ва санитария эпидемиология органларининг рухсатномаси бўлмаганлиги ва йўловчи лифт ускунаси техник регламентларда белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермаганлиги туфайли яроқсиз деб топилган.

Дори ва дори воситалари (17 млрд 177 млн 776 минг сўмлик) жумладан, Ҳиндистондан келтирилган ребабраун лиофилизированный 20 мг дори воситаси рн кўрсаткичи бўйича ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тиббиёт докаси (марля медицинская) хлорли тузларнинг массавий улуши, сульфат кислотаси тузларининг масса улуши кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари (3 млрд 323 млн 337 минг сўмлик) хусусан, Грузиядан келтирилган тозаланмаган фундук ёнғоғи ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган нон ва булка маҳсулотлари намлиги бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқлиги аниқланиб, истеъмолга яроқсиз деб топилган.

Сертификатлаштириш ишлари натижасида яроқсиз деб топилган маҳсулотларга сертификатлаштириш органлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ушбу яроқсиз маҳсулотларни республикамиз ҳудудида реализация қилиниши олди олинган.

Ахборот хизмати