“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, соҳа ходимлари иштирокида “Коррупция тараққиётимиз кушандаси” мавзусидаги семинарлар тизимли ташкил этилмоқда.

Навбатдаги семинарлар Фарғона, Қўқон, Андижон ва Наманган Синов ва сертификатлаштириш марказларида ташкил этилди.

Водий вилоятларида ташкил этилган учрашувларга Прокуратура, Суд, Адлия, Ички ишлар ва Савдо-саноат палатасидан меҳмонлар таклиф этилди.“Коррупция тараққиётимиз кушандаси” мавзусидаги семинарларда иштирок этган соҳанинг масъуллари юртимизда коррупцияга қарши курашишнинг бугунги ҳолати, таъмагирлик, порахўрлик иллатлари ривожланишимизга катта тўсиқ эканлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар.

Амалий семинар ишида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, юристконсульт Э.Раҳмонов, ва Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг етакчи мутахассиси Н.Мухитов иштирок этдилар.

Албатта ҳудудий бошқарма ва марказ ходимлари иштирокида мунтазам ташкил этиб келинаётган амалий семинарларнинг аҳамияти беқиёс.

Учрашувларда тизим ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олмоқдалар.

Шунингдек, семинар тавфсилотлари маҳаллий ва марказий ОАВ лари орқали кенг тарғиб этилди.

Ахборот хизмати