Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишидан келиб чиққан ҳолда, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада ошириш, уларга қулай шароитлар яратилишини кегайтириш, маиший газ, электр ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28-декабрдаги «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги, 1996-йил 26-апрелдаги «Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш тўғрисидаги» ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2015 йилдаги ПФ-4725 сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожланиш йулидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони  ижросини таъминлаш ва аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига енгилликлар, қулай шарт-шароитлар яратиш  максадида  Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан “Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текширув ўтказиш” бўлимига  «Ўзстандарт» агентлиги бош директори томонидан тасдиқланган, 2018 йилда худудий марказларни метрология ва синов соҳаларини моддий техника базасини ривожлантириш, замонавий ўлчаш воситалари ва  синов ускуналарини харид қилиш режа-дастурига асосан 2018 йилнинг 3 чорагида харид қилиниши режалаштирилган сув ҳисоблагичларни қиёслаш ускунаси харид қилинди. Ушбу  сув ҳисоблагичларни қиёслаш ускунасида диаметри d=15 mm дан d=50 mm гача бўлган маиший ҳамда улгуржи истеъмолчиларда ўрнатиладиган сув ҳисоблагичларни калибрланади ҳамда қиёсловдан ўтказилади. Ҳозирга кунга қадар диаметри d=32 mm дан d=50 mm гача бўлган сув ҳисоблагичларни қўшни Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида қиёсланиб келинаётган эди. 

Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан 2018 йилнинг 28 июн куни ушбу сув ҳисоблагичларни қиёслаш ускунаси харид қилиб ўрнатилди ва бугунги кунда диаметри d=15 mm дан d=50 mm гача бўлган сув ҳисоблагичлар қиёсловдан ўтказишга эришилди.

Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси манзили Қарши шаҳар Хўжабоғ кўчаси 6-уй. (мурожаат учун телефон: 221-08-93)

Ахборот хизмати