Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сонли “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК томонидан “Генераторы функциональные ДИАТЕСТ-4” ва “Установка для поверки ультразвуковых приборов типа ФАНТОН” қиёслаш ускуналари ҳарид қилинди.

Ушбу ускуналар ёрдамида, “Бош мия биопотенциалларини ўлчаш учун ускуналар (электроэнцефалографлар)”, “Юрак биопотенциалларини ўлчаш учун ускуналар (электрокардиографлар)”, “Мушак импедансини ўлчаш учун ускуналар (реографлар)”, “Мушак ва асаб структураларининг биоэлектрик фаоллигини ўрганиш учун ускуналар (электромиографлар)”, “Ҳаёт учун муҳим функциялар кўрсаткичларини мониторинг қилиш учун ускуналар (кардиомониторлар, реанимацион ва анестезиологик мониторлар)”, “Беморларнинг тақиб юрадиган суткалик мониторлари ва рўйхатга олиш ускуналари – “Холтерлар” (ЭКГ, АД, ЭЭГ)”, “Ультратовушли диагностика ускуналар (УТТ-аппаратлар, доплерлар, эхоэнцефалоскоплар,
эхоэнцефалограф)ларни давлат кўригидан ўтказилади.

Ушбу ускуналар АҚШнинг “GAMMEX” заводидан ҳарид қилинди.

Ахборот хизмати