Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган санага, Ўзбекистон давлат мустақиллигига 27 йил тўлди.

Байрам шукуҳи ҳар бир ташкилот, ҳар бир ҳонодонда кезиб юрибди. “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида ҳам байрам шукуҳи авжида.

 Самарқанд синов ва сертификатлаштириш марказида ҳам байрам муносабати билан тадбир ўтказилди. Уни марказ директори С.Қўшоқов кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан табриклади.

Учрашувда байрам арафасида Самарқанд синов ва сертификатлаштириш марказининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан “Фаҳрий ёрлиқ”лари билан тақдирланганлиги соҳа ривожида янада ғайрат-шижоат билан ишлашлари таъкидлаб ўтилди.

Байрам тадбирида Марказ ходимлари орасида турли-туман  учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар ҳам тизимли ўтказиб борилиши келишиб олинди.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ахборот хизмати