Жорий йилнинг 9 октябр куни “Ўзстандарт” агентлигида Германия Федератив Республикаси Етакчи экспертлар фондининг (SES) Ўзбекистондаги вакили Карина Айвазова ҳамда фонднинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги эксперти Фридрих Нотдурфт билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: SES нафақахўр ёки ишдан бўш вақтларида ишлайдиган мутахассислар ва раҳбарлар учун Германиянинг етакчи кўнгиллилар ташкилоти. SES, 1983 йилдан буён бутун дунё, бўйлаб турли соҳаларда ва секторларда фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда SES барча касб-ҳунар соҳаларида 12 000 ортиқ мутахассисларнинг билим ва тажрибасидан фойдаланмоқда. Шу кунга қадар SESнинг 40 000 зиёд ихтиёрий экспертлари 160 дан ортиқ мамлакатларда турли соҳаларда вазифаларини бажаришди. Ўзбекистонга ҳар йили мазкур дастур асосида 40-60 нафар етакчи экспертлар ташриф буюради.

Учрашувда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжали махсулотларининг европа стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалалари атрофлича мухокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, SES фонди эксперти Фридрих Нотдурфт томонидан жорий йилнинг 10-26 октябр кунлари  Global GAP стандартлари бўйича “Ўзстандарт” агентлиги, Фермерлар уюшмаси ҳамда Қишлок хўжалиги вазирлиги ходимларига ўқув семинар ташкил етилмоқда.