Дунёда ривожланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган мамлакатлар коррупция,таъмагирлик ва уюшган жиноятчиликка қарши муросасиз кураш олиб борадилар.

Қайсики давлатда бундай салбий иллатларга қарши кескин чоралар кўрилмас экан, у ерда ҳеч қачон тараққиётга эришиб бўлмайди. Энг аянчли томони шундаки, халқ давлат ҳокимиятининг олиб бораётган ислоҳотларига ишонмайди. Ишончсизлик илдиз отган жойда эса одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончлари,орзу-умидлари батамом сўнади.

Республикамизда сўнгги йилларда таъмагирлик ва коррупция жиноятларига қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Минг афсуски, олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан, айрим мансабдор шахслар томонидан ҳали-ҳамон таъмагирлик ҳолатлари учраб турибти.

Республика Бош Прокуратурасининг ташаббуси билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг масъул ходимлари иштирокида  жорий йилнинг 14-15 ноябр кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида “Коррупцияни олдини олишнинг илғор услублари” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот котиби А.Расулов ва Агентлик тизимида ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш ишчи гуруҳи масъул котиби Н.Мухитовлар иштирок этдилар.

Семинар доирасида чет эллик экспертлар томонидан вазирлик ҳамда идоралар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва раҳбар-ходимлар иштирокида давра суҳбатларини  ташкил этишнинг афзалликлари хусусида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Ахборот хизмати