Фарғона Синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан ташкил этилган учрашув давомида Фарғона кимё заводи фаолияти чуқур ўрганилди.

Завод Ўзбекистонда пахта целлюлозасининг йирик ишлаб чиқаручиларидан бири ҳисобланади. Завод маҳсулотлари кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарида хом ашё сифатида қўлланилади. Бугунги кунда завод ўз маҳсулотларининг 80 фоизини Болгария, Эрон, Хитой, Германия, Сербия Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларига экспорт қилмоқда.

Ўрганиш давомида завод фаолиятидаги кўплаб муаммолар ўз ёчимини топди. Жумладан, Италиядан олиб келинган буғ ҳосил қилиб уни тарқатувчи  қурулмалар учун дастурланган бошқарув панеллари учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни олишда “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси сертификатлаштириш идораси ходимлари барча зарурий ёрдамни кўрсатдилар. Агентлик хизмати орқали меёрий ҳужжатлар олишига кўмаклашилди.

Завод муттасаддиларига Сифат менежменти ISO 9001 стандарти хақида тушунчалар берилди  ва Фарғона кимё заводи “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси билан 7.5 миллионлик шартнома изолади.

Ҳурматли тадбиркорлар, Сизда ҳам стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари бўйича ечими топилмаётган масалар мавжуд бўлса, ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги билан юзма-юз суҳбатлашиш истаги бўлса ушбу ҳавола http://visit.standart.uz орқали сўралган маълумотларни (телефон рақами, манзил ва ҳ.к) киритинг ва биз албатта, Сиз билан боғланиб, ташриф буюрамиз! Энг муҳими, Сизнинг масалангизга амалий ечим топишга кўмаклашиш.

Telegram: https://t.me/sattarovuz/
Instagram: https://www.instagram.com/uzstandard/

Ахборот хизмати