2016 йилнинг 27-29 сентябрь кунлари Тошкентдаги “CITY PALACE HOTEL” меҳмонҳонасида Евро-Осиё давлат метрологик муассасалари ҳамкорлиги ташкилоти (КООМЕТ)нинг “Қонунлаштирувчи метрология” Техник қўмитасининг 17-мажлиси шунингдек “КООМЕТга аъзо давлатларда қонунлаштирувчи метрологиянинг ҳолати” номли семинари бўлиб ўтади.

Мазкур семинар ва қўмита ишида Германия, Куба, Россия Федерацияси, Беларус, Озарбайджон, Словакия, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Грузия  ва Молдава давлатларидан келган 30 га яқин соҳа мутахассислари қатнашишлари режалаштирилган.