«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори томонидан 2016 йил 29 июлда тасдиқланган «2016 йил 2-ярим йилликда вилоятлардаги шаҳар, туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули режаси»га асосан, жорий йилнинг 20 октябр куни “Ўзстандарт агентлиги” Бош директори матбуот котиби А. Г. Расулов иштарокида “Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасида навбатдаги «Сайёр қабул» учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилишни “Чирчиқ ССМ” ДК директори Д.Атабеков кириш сўзи билан очиб, ҳудудда тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу сохада “Ўзстандарт” агентлигининг худудий бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган амалий ва услубий ёрдамлар ҳақида гапириб ўтди.

“Ўзстандарт агентлиги” Бош директори матбуот котиби А. Г. Расуловўз сўзида кун тартибидаги масала бўйича йиғилишда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлари ёки ечилмаган муаммолари билан мурожаат этишлари мумкинлиги хақида йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди.

Шунингдек, Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази  давлат корхонаси директори томонидан, марказга корхона, тадбиркорлардан, ахолидан келиб тушаетган  оғзаки, ҳамда ёзма саволлар ва уларга берилган жавоблар тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди.