Ўзбекистон Республикасининг  “Метрология тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил  5 августдаги  373-сонли” “Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ сув, газ ва электр ҳисоблагичларини қиёслаш вазифалари “Ўзстандарт” агентлигига, унинг ҳудудий марказларига ҳамда “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонасига юклатилган.

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг Қарори билан "Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 1 декабрда 2736-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) истеъмолчиларнинг маиший электр энергиясини ҳисобга олишда электрон приборларини қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомда белгилаб кўйилганидек, истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ҳисобга олиш приборлари белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилиши шарт.

Газ ҳисоблагичлари эса “Ўзстандарт” агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Ўзбекистон  нефть  маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ”Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми” (2014 йил 30 июл 2604-сон) асосида тартибга солинади.

Амалдаги сув, газ ва электр ҳисоблагичларининг навбатдаги қиёслаш даврининг тугашидан бир ой олдин таъминотчи корхоналар томонидан  истеъмолчиларга ҳисоблагичларини навбатдаги қиёсловдан ўтказиш лозимлиги ҳақида хабарнома тақдим этилади. Ушбу хабарномани олиб, Сиз таъминотчи номига ариза беришингиз лозим. Таъминотчи корхона уйингиздаги  ҳисоблагични  ечади  ва  далолатнома тузади.

Тўловлар амалга оширилганидан сўнг  ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили ҳисоблагични олиб  “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналарга  топширади.

Газ ва сув ўлчаш приборларини истеъмолчиларнинг ўзлари “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналарга топширади.

Шуни унутмангки! Республикамизда фақат “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналаргина маиший ҳисоблагичларни қатъий белгиланган нархларда  давлат  қиёслов  кўригидан  ўтказиш  ҳуқуқига эга. Таъмирлаш билан боғлиқ масалалар “Ўзстандарт” агентлиги ваколатига кирмайди,  ўз навбатида  таъмирлаш корхоналари ҳисоблагичларни давлат қиёслов кўригидан  ўтказиш  ҳуқуқига эга эмас.

Таъминотчи корхона вакиллари хонадонингизга келганида албатта шахсини тасдиқловчи гувоҳномасини  талаб  қилишингиз  ёддан  чиқмасин!

Ҳисоблагичларни давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш даврийлиги қуйидагича:

Маиший ва саноат электр ҳисоблагичлари 4 йилда бир марта

Маиший газ ва сув ҳисоблагичлари 4 йилда бир марта

Саноат газ ва сув ҳисоблагичлари 2 йилда бир марта

 

Ҳудудий  синов  ва  сертификатлаштириш  марказлари:

Марказлар

Манзил

Телефон

Андижон ССМ

Андижон ш., А. Фитрат кўч.  251-а уй

(8-374) 225-16-97

Бекобод ССМ

Бекобод ш., Хотира кўч.  116 уй

(8-370) 913-32-05

Бухоро ССМ

Бухоро ш., С. Юренева кўч. 1/2 уй

(8-365) 225-14-77

Жиззах ССМ

Жиззах ш.,  М. Хусаинов кўч.  20-ауй

(8-372) 226-14-72

Қашқадарё ССМ

Карши ш.,  С. Усмонов кўч. 6 уй

(8-375) 221-09-44

Қорақалпоғистон ССМ

Нукус ш., Гарийсизлик кўч.  57 уй

(8-361) 222-74-02

Қўқон ССМ

Қўқон ш., Шароф Рашидов кўч.  1-а уй

(8-373) 543-11-14

Навоий ССМ

Навоий ш., Махмуд Таробийкўч.  185 уй

(8-436) 224-07-51

Наманган ССМ

Наманган ш.,Нодиракўч. 9 уй

(8-369) 223-00-42

Олмалиқ ССМ

Олмалиқ ш.,Тинчлик кўч. 2 уй

(8-370)613-82-62

Самарқанд ССМ

Самарқанд ш., Амир Темур кўч. 147-а уй

(8-366) 222-78-32

Сирдарё ССМ

Гулистон ш.,Шароф Рашидов кўч.21 уй

(8-367) 225-16-34

Сурхондарё ССМ

Термиз ш., Ибн сино кўч. 41-а уй

(8-376) 227-01-89

Фарғона ССМ

Фарғона ш., Б.Марғилоний кўч.119 уй

(8-373) 244-54-50

Хоразм ССМ

Урганч ш., Хонқа кўч. 107-а уй

(8-362) 225-62-94

Чирчиқ ССМ

Чирчиқ ш.,  Менделеев кўч.  5-а уй

(8-370) 716-58-11

МХКМ ДК

Тошкент ш., Фаробий кўч., 333-а уй

(8-371) 150-26-14