Сарф ва босим ўлчашлардаги  янгиликлар 

“Ўзстандарт” агентлиги “Метрологик хизматларни кўрсатиш маркази” Давлат корхонасининг  сарф ва босим ўлчашлар бўлимининг моддий техника базаси яхшиланмоқда.

Жорий  йилнинг  сентябр ойида бўлим мутахассислари “Суюқлик ва газлар сарфи ва миқдори ўлчашларни метргологик таъминотининг актуал масалалари” мавзусидаги конференцияда,  ҳамда Россия Федерациясининг Казань шаҳрида бўлиб ўтган ТК 1.4 “Расходометрия” – техник қўмитасининг йиғилишида қатнашган.  

Эътиборли томони шундаки, Жорий йилда босим ўлчаш воситаларини қиёслаш автоматик ускунаси ҳарид қилинди.  

Ушбу  ускунасининг имкониятилари:  Ўлчаш диапазони  100 kPa дан 7 MPa гача,  хатолик ±0,015 %дан.  Ушбу асбоб-ускуна  барометрлар,  абсолют босим кўрсатгичларида  қиёслаш ва калибрлаш ишларини  амалга  оширишга имкон беради. Шунингдек,  бўлимда  ўлчаш воситаларини,  мижозлар билан  ишлаш ҳамда қилинадиган  ишлар ҳажмини ҳисобга олиш ва назорат килиш буйича электрон маълумотлар базаси жорий қилинди.

Ҳозирги вақтда барометр, абсолют босим кўрсатгичлар, автоматик  сфигманометрларни қиёслаш учун аккредитация доирасини кенгайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.