Ўлчаш имкониятлари  кенгаймоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги “Метролгия хизматлари кўрсатиш” Дават корхонасининг радитехника катталиклар ва ионлаштирувчи нурланишни ўлчаш воситалари устидан давлат  метрологик назорати бўлимида охирги уч ой ичида аккредитация доираси тиббиёт соҳасида ва оптик толали алоқа кабелари параметрларини ўлчашда ишлатиладиган  ўлчов воситаларини қиёслаш ва калибрлашга кенгайтирилди. 

Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими соҳасида меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш ишлари ҳам  давом этилмоқда.  Масалан  «UNICON UZ»ДУК  ва  «Узбектелеком» АК  билан  ҳамкорликда толали-оптик алоқа линияларида ва ахборот узатишда фойдаланиладиган ўлчаш воситаларининг қиёслашни  регламетловчи  тўртта меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилди. Бу меъёрий ҳужжатлар оптик аттенюаторлар,  рефлектометрлар, нурланиш манбаалари ва шунингдек оптик нурланиш қувватини ўлчагичларни  қиёслаш услубиятларини  регламенлайди.