Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122- сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти   тизимларини  жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш мақсадида, «Ўзстандарт» агентлиги “Маҳсулотларни экспортга қилишга кўмаклашиш Бюроси» ҳамда Германия Ҳалқаро хамкорлик ташкилотининг «Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури билан ҳамкорликда «Европа иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак. Текстиль маҳсулотлари мисолида» қўлланмаси тайёрланди.  

Ушбу қўлланма текстиль маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишдан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган бўлиб, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига импорт қилиш тартиб-таомиллари ва қўйиладиган талаблар ҳамда текстиль маҳсулотларининг ҳалқаро стандартлари ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.