Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик истиқболлари.

Жиззах  инсдустриал эркин ҳудудида жойлашган Сирдарё филиалида ҳозирги кунда  “Peng Sheng” МЧЖ ҚК- керамик  плиткалар, “Pengzhong Xingsheng” МЧЖ ҚК- уяли алоқа воситалари, “Peng Sheng Casing” МЧЖ ҚК - катта ва майда шохли  ҳайвонларнинг ички аъзоларини қайта ишлаш, “Peng Sheng Feed” МЧЖ ҚК-уй ҳайвонлари учун озуқа, “Peng Sheng Shoes” МЧЖ ЧЭК - пойафзал маҳсулотлари, “Peng Sheng Charm” МЧЖ ЧЭК - тери маҳсулотларини қайта ишлаш, “AWP” МЧЖ КК – сантехника маҳсулотлари, “Sirdarya Ceramic Production” МЧЖ ЧЭК - керамик плиткалар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилди.

 Мазкур корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқариш зарурияти туфайли четдан олиб келинаётган ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида фаолият юритаётган қурилиш, сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларини сифат назоратини ташкил этиш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Хитой давлатининг “Taizhou Yongtong Brass Industry Co.Ltd.,” компанияси ҳамкорлигида, “SIRDARYO TEST CENTER” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ташкил этилди. Унинг базасида синов мажмуаси тузилди. Ушбу синов мажмуаси O‘z DSt ISO/IEC 17025:2007 стандарти талаблари асосида “Ўзстандарт” агентлиги Аккредитация бошқармаси томонидан аккредитациядан ўтказилди.

“SIRDARYO TEST CENTER” МЧЖ ҚК қошидаги синов мажмуасига умумий қиймати 519497,4 АҚШ доллари бўлган синов қурилмалари ва ўлчов воситалари ўрнатилган. Синов мажмуаси аккредитация соҳасига хозирги кунда қурилиш (керамик плиткалар, керамик ғишт, бетон ғишт) маҳсулотлари ва сантехника (ҳар хил турдаги кранлар, сув тарқатгичлар) воситалари киритилган бўлиб, бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат назорати синовлари амалга оширилмоқда.

Индустриал эркин ҳудудида фаолият кўрсатаётган  корхоналар томонидан  ишлаб чиқарилаётган керамик плиткалар - 40 %, уй ҳайвонлари учун озуқа - 100 %, тери маҳсулотлари - 95 %, сантехника маҳсулотлари - 40 %, уяли алоқа воситаларининг - 20 % асосан Қозоғистон, Россия, Хитой ва Туркманистон давлатларига экспорт қилиш имконияти яратилади.