Жорий  йилнинг  27 декабрь куни  “Ўзстандарт” агентлигида сифат менежмент тизимларига халқаро даражада тан олинадиган мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ваколатига эга сертификатлаштириш идоралари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, 2017 йилда маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарда халқаро даражада сифат менежмент тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш холати, шунингдек, сертификатлаштириш идоралари томонидан халқаро даражада сертификатлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, республика маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида сифат менежмент тизимларини жорий этишга, шу жумладан тизимни халқаро даражада сертификатлаштириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, сертификатлаштириш идоралари томонидан экспортер корхоналарнинг раҳбар ва мутахассисларни ўқитиш ҳамда сифат менежмент тизимларини халқаро даражада жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларни кенгайтириш ва жадаллаштириш тавсия этилди.