Олимпиада сари!

Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келганда бир хурсан бўлса, кейинчалик унинг соғлом ва баркамол бўлиб, ижобий натижаларни қўлга киритганида қувочи икки карра ошади.

“Ўзстандарт” агентлиги Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси Давалкоголинспекция ҳудудий инспектори Султон Очилов ўз фарзандлари тақдирига жуда катта эътибор билан қарайди. Эгамбердиевлар хонадонида 5 нафар фарзанди вояга етмоқда. Фарзандлари Эгамбердиева Фарангиз ва Эгамбердиева Бону спортнинг карате тури билан шуғулланади. Қизлар спортнинг карате тури бўйича Ўзбекистон ва ҳалқаро турнирларда нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Эгамбердиева Фарангиз Султон қизи 1996 йил 23 сентябрда Қарши шаҳрида туғилган. Қарши Давлат Университетининг Жисмоний Маданият факультети “Хотин-қизлар  спорти”  йўналиши,  2-босқич 01466-гуруҳ талабаси. Спортнинг ”Каратэ-до” тури билан 2011 йилнинг январидан буён шуғулланади, Ўзбекистон  Каратэ Миллий  Федерацияси  терма жамоаси аъзоси, спорт усталигига номзод. Эгамбердиева  Фарангиз  бир  неча  бор вилоят чемпиони, 2 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Ўзбекистон Кубоги сохибаси 1 карра Халкаро  турнир ғолибаси, Марказий Осиё чемпиони.

            Эгамбердиева Бону Султон қизи 2002 йил 14 февралда Қарши шаҳрида туғилган.  Қарши  шаҳар  9-мактабнинг  8 синф ўқувчиси. Спортнинг ”Каратэ-до” тури  билан  2011 йилнинг  январидан  буён  шуғулланади. Ўзбекистон Каратэ Миллий Федерацияси  терма жамоаси  аъзоси. Эгамбердиева  Бону кўп карра  вилоят чемпиони, 3 карра Ўзбекистон чемпиони,  3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳибаси,  6 карра вилоятлар чемпиони.

2016 йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Индонезия давлатининг Макассар шаҳрида Осиё мамлакатларининг 24 давлати иштирокида ўтказилган расмий 15-Осиё чемпионатида Эгамбердиева Бону фахрли 3-ўринни эгаллади. У 1-жангини Қозоғистон давлати вакиласи билан ўтқазиб, 4-2 ҳисобида ғолиб бўлди, 2-жангини Эрон давлати вакиласи билан ўтказиб, 3-2 ҳисобида имкониятни бой берди. У учинчи ўрин учун Хитой давлатининг вакиласи билан жангда иштириок этиб, 5-0 ҳисобида ғолиб бўлди ва 15-Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.