Риштон чиннилари Жахон бозорида

“Ўзстандарт” агентлиги кўмагида, Фарғона вилоят Риштон туманида фаолият кўрсатаётган ва Давлат стандарти (O’z DSt 552:2013) талаблари асосида керамик махсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга маҳсулотларини Ҳамдўстлик мамлакатларига экспорт қилишда амалий ёрдам кўрсатилди ва маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилди.