2016 йилда янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сони 83836 тани ташкил этди

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 7 744 таси Тошкент шаҳри, 11 193 таси Самарқанд, 10 879 таси Тошкент, 8 120 таси Қашқадарё, 7 384 таси Андижон, 6 668 таси Фарғона, 5 720 таси Сурхондарё, 5 610 таси Жиззах, 4 539 таси Бухоро, 4 342 таси Наманган, 4 147 таси Хоразм, 2 370 таси Сирдарё, 2 278 таси Навоий вилоятлари ва 2 842 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 54 445 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 9 661 таси саноат ва қурилиш, 8 549 таси савдо, 2 840 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 1 666 таси ташиш ва сақлаш ҳамда 6 675 таси бошқа фаолият турларида ташкил этилди.
2017 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) умумий сони 268,4 мингтани ташкил этиб, шундан 218,2 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

Манба: www.gov.uz