Метрология ва метрологик таъминот нима дегани?

"Метрология ва метрологик таъминот" – ўлчашлар бирлилиги ва талаб қилинган аниқлигини таъминлаш учун зарур бўлган илмий, техник ва норматив-усулий асослар соҳаси. Халқ хўжалиги учун ушбу ихтисослик илмий ва техник муаммоларининг янгилиги ва аҳамияти янги ўлчаш усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш, ўлчашлар бирлилиги ва талаб қилинган аниқлигини таъминлашга қаратилган янги илмий асосланган ташкилий ва усулий муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек ишончсиз ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларини бартараф этиш ва истисно қилишдан иборат. Маҳсулот (хизматлар) ва технологик жараёнлар, корхона ва синов лабораторияларининг асбоб-ускуналари, ўлчов, синов ва текширув усул ва воситалари, норматив ҳужжатлар, илмий, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва экологик фаолиятни метрологик таъминлаш тизимлари профессионал фаолият объектлари ҳисобланади.

Ҳозирда “МХКМ” ДК – Ўзбекистондаги, асосий вазифаси – саноатда, соғлиқни сақлашда, алоқа тизимларида, савдода, мудофаада, ресурсларни (сув, газ, нефт, электр энергияси) ҳисобга олишда, табиат муҳофазаси ва бошқа хўжалик фаолияти соҳаларида ўлчашлар бирлилигини таъминаш ва сақлаб туриш бўлган энг йирик амалий метрология ташкилотидир. Метрологик фаолятнинг асосий йўналишлари: ЎВ қиёслаш, калибрлаш, турини тасдиқлаш мақсадида синаш, синов жиҳозлари ва ўлчашларни бажариш усулиятларини метрологик экспертиза қилиш, аттестатлаш. Ҳар йили “МХКМ” ДК томонидан (100 минг энерготашувчиларни ҳисобга олиш приборлари!) ортиқ метрологик хизмат кўрсатиш амалга оширилади. Метрологик потенциалнинг изчиллик билан оширилиши мунтазам равишда янги ЎВ қиёслаш, калибрлаш ва синаш турларини ўзлаштиришга имкон беради.

Ёқилғи, иссиқлик, сув етказиб берувчилари ва истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги фақат магистрал нефт - ва газқувурларида, нефтни қайта ишлаш заводларида, нефт базаларида, нефт ва газни ҳисобга олиш узелларида, иссиқлик ва сув таъминоти тизимларида  газ, сув, иссиқлик, электр энергияси ва нефт маҳсулотларининг сарфини ўлчаш воситаларининг омилкор ва мустақил метрологик таъминоти шарти билан кафолатланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисидаги” Қонунининг 14-моддасига мувофиқ моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш  давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирага киради ва шу сабабдан барча газ, совуқ ва иссиқ сув ва электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирага киради ҳамда белгиланган қиёслашлараро интервалга асосан мажбурий текширувдан ўтказилиши керак.

Мажбурий давлат қиёсловидан ўтказилиши керак бўлган ўлчаш воситаларининг номланган рўйхатига мувофиқ қиёслашлараро интервал қуйидагиларни ташкил этади:

 - аҳолининг газ ҳисоблагичлари учун - 4 йилда 1 марта;

- корхона ва ташкилотларнинг газ ҳисоблагичлари учун - 2 йилда 1 марта.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан, бугунги кунда Республикамизда ягона бўлган, саноат ҳисоблагичлари ва ўлчаш диапазони 2500 м3/ч гача бўлган сарф ўлчагичлари учун замонавий қиёслаш ускунаси харид қилинди.

Газни ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш, ўтказиладиган қиёслаш турлари, қиёслашлараро интерваллар, таъмирлаш ва қиёслашдан кейин ўрнатиш тартиби “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўздавнефтгазинспекциясининг қўшма Қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 31.07.2014й. 2604 сон билан рўйхатга олинган) Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда регламентланган.