Ўзбекистон Республикаси вазирлар Махкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №122-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бекобод синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан 2017 йил январ ойида «IDEAL INTER BIZNES» МЧЖда сифат менежмент тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилиб, сертификатлаштирилди.

СМТ жорий этиш жараёнида марказнинг малакали мутахассислари томонидан корхонанинг процедура ҳужжатлари тайёрланиб берилди ҳамда корхона ходимлари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилди.