Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача бўлган даврда миллий инфратузилмалар сифатини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда сифат инфратузилмасини янги босқичга кўтаришга дастури амал бўлмоқда.

Барча вилоятлар каби Самарқанд вилоятида ҳам бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда ҳусусан, Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси томонидан 2016 йилда  замонавий 5 та синов ва қиёслов ускуналари ҳарид қилинди ҳамда жорий йилда яна 7 та ускуналар харид қилиш белгиланган ҳамда ҳаракат дастурига асосан ишлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоятида сифат инфратузилмасини ривожлантириш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этишда вилоят ҳокимлиги ҳам ўз хиссасини қўшиб келмоқда.

Ҳусусан жорий йилнинг 17 январ куни вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ корхоналарда сифат менежмент тизимларини жорий этишни жадаллаштириш, лабораторияларни аккредитациядан ўтказишни таъминлаш ҳамда ҳалқаро аккредитацидан ўтказишга тайёрлаш, ўлчов ва синов воситаларини замонавийларига алмаштириш, вилоятда мавжуд энергоресурсларни ҳисобга олиш хисоблагичларни қиёслашдан ўтказишни тўлиқ қамраб олиш ва бозорлардаги эскирган тарозиларни замонавийларига алмаштириш каби устувор вазифалар белгиланган.

Ушбу вазифаларни бажаришга масъул бўлган вилоятнинг стандартлаштириш метрология бошқармаси, синов ва сертификатлаштириш маркази, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Марказгазтаъминот” УК, вилоят “Сувоқова” ДУК ва вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш сифат инфратузилмасини янги босқичга кўтаришга олиб келади ҳамда сифат ва стандартлар уйғунлиги таъминланади.