Сертификатлаштириш йўналиши бўйича

            Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интeгратцияси-кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили Истиқлол йилларида мамлакатимизда илм-фан ривожи, таълим-тарбияга бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Беқиёс ғамхўрлик ту файли ёшларимиз ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Жорий йилнинг 1 феврал куни Бухоро давлат университети “Туризм” фаъкултетида таълим олаётган Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) тўртинчи босқич талабалари “Туризм” кафедраси ўқитувчиси Тохиров Жавлон Рахимович раҳбарлигида «Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси» ва «Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси ходимлари билан учрашдилар. Давра суҳбатида Бухоро ССМДК етакчи мутахассиси Ш. Хайдаров ва Бухоро СМБ мутахассислари Ж.Маматназаров, Ф.Жураевлар иштирок этдилар.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад фан- таълим ва ишлаб чиқариш интегратциясини амалга ошириш, кадрлар тайёрлашни сифатжиҳатдан юқори босқичга кўтариш. Учрашувда сервис корхоналари маҳсулоти, хизматини сертификатлаштириш ва сифатини бошқаришга доир маълумотлар берилди. Маҳсулотларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган фаолият хусусида соҳа мутахассислари томонидан атрофлича маълумотлар берилди. Талабалар соҳага доир ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олдилар. Учрашувдан сўнг лаборатория хоналарига экскурсия уюштирилди. Экскурсия давомида мутахассислар талабалар билан биргаликда амалий синовлар ўтказдилар. Бу эса талабаларнинг олган билимларини янада мустаҳкамлашга кўмак берди.