Ўзбекистон Республикаси саноатида қўлланиладиган босим ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини таъминлаш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК томонидан ортиқча босим, сийраклашув, босимлар фарқи ва мутлоқ босимни ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш учун автоматлаштирилган стенд харид қилинди.

Ҳозирги вақтда “Ўзстандарт” агентлиги  “МХКМ” ДКда мутлоқ босимни ўлчаш воситаларини ва барометрларни қиёслаш усуллари ўзлаштирилди. Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлигининг аккредитация бошқармасига аккредитация доирасини кенгайтириш учун ариза берилди. Бу эса ўз навбатида республиканинг тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратади.