2017 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулода ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувлар кун тартибига тақдим этилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги