2017 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котибининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский билан учрашди.

Суҳбат давомида жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда МДҲ тармоқ органларининг бошқа тадбирларини ўтказиш жадвали борасида ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида МДҲ Ижроқўми делегациясининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди ва унда юқорида қайд этилган Ҳамдўстлик ТИВК мажлисига тайёргарлик кўришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги