Замонавий метрология параметрларини вибракантроли

 

          Замонавий технологиялар жараёнларни ва ускуналар ҳолати мониторингини кўп параметрлари доимий мониторинги талаб қилади. Энг муҳим параметрлардан бири механик ҳаракат, энг асосийлари бу объект жойлашуви (тебраниши) даврий ҳаракат, айниқса, тест параметрларини белгилайди. Бу параметрлар виброкўчиш (тебраниш амплитудаси) ва тебраниш тезлигига (тебраниш частотаси) эга.

          Бундай назорат турли соҳаларда зарурдир:

  •  машинасозликда (станокларни тебраниши ва ишга тушириш буюмлари), ярим ўтказгичли электроникада (ўсаётган кристалларни тебранишини назорат қилиш тизимлари);
  •  микроэлектроникада (фотолитография тебраниши ускунаси);
  •  автомобил саноатида (автомобилларни айрим узелларини тебранишини назорати ва бутун автомобилларни назорати);
  •  темир йўл транспортида (поездларни яқинлашув датчиги) энергетикада (газли турбиналарни тебранишини назорат қилиш);
  •  авиасозликда (турбиналарни уришини назорат қилиш) ишлатилади.

          Илғор вибросенсорларни барча турларини метрологик таъминлаш бўйича ҳамда барча турдаги тебраниш параметрларини ўлчаш тизимларини назорат қилиш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги "Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат корхонаси томонидан, замонавий калибрловчи виброускуна сотиб олинди. Ушбу янги авлод тизими аккумулятордан палевой шароитда вибатсия датчигини калиберлайди, шунингдек кенг частота ва амплитуда тизимлари орқали тармоқдан лабораторияда калибрлаш учун мўлжалланган. Шуни натижасида, тебранишни жадаллаштириш мақсадида, тебраниш параметрларини, вибротезликни, ва ҳоказоларни метрологик назоратдан ўтказиш бошланди. Бугунги кунга қадар Республикада замонавий виброускуналарни метрологик назоратдан ўтказиш йўлга қўйимаган эди. Аввалроқ, бундай ускуналарга эга бўлган ташкилотлар виброускуналарни калибрлаш ва қиёслаш учун хорижий ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлганлар. Бу эса ўз навбатида катта валютали маблағни талаб қиларди ва кўп вақт оларди.