Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар ва туман марказларида давлат солиқ инспекциялари ҳамда ҳудудий суд ижро бўлимлари ҳамкорлигида солиқ қарздорлиги ҳисобига мусодара қилинган мол-мулклар савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Унда жами 23 турдаги мол-мулк, жумладан, телевизор, музлаткич, компьютер, уяли алоқа ва автотранспорт воситалари, кондиционер, уй-рўзғор буюмлари, аёллар, эркаклар кийимлари,  бошқа маиший жиҳозлар арзонлаштирилган нархларда савдога қўйилди.

Ярмаркалардан тушган маблағ солиқ қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади.