Ҳашар - элга ярашар

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.

Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёшу-кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлару, набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадрятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар.

Республикамизда жорий йилнинг 11-12 март кунлари хайрия ҳашари сифатида эълон қилинишида ҳам катта маъно бор. Айни баҳор кунлари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб хайрия ҳашарлари ташкил этилиб, унда халқимизнинг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.

“Ўзстандарт” агентлигида ҳам хайрия ҳашарига ўзгача ҳозирлик кўрилди. Мазкур тадбир баҳона агентлик ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг ҳудудларида ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди.

Эътиборли томони шундаки, мазкур тадбирда “Ахборот маълумот” маркази ходимлари алоҳида намуна кўрсатиб, агентликнинг кириш йўлаклари ва кўча ҳудудларида уюшқоқлик билан хайрия ҳашарида қатнашдилар. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга шакил бериш ишлари сифатли ташкил этилди.

Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакиллантириши билан аҳамиятлидир.