“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошида «RESPUBLIKA MENEJMENT» менеджмент тизимларини сертификатлаштириш идораси ташкил этилди. Ушбу идора “Ўзстандарт” агентлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида 2017 йил 20 февралдаги UZ. АMT.05.MAI.043-сонли аккредитация гувохномаси билан рўйхатдан ўтказилди.

«RESPUBLIKA MENEJMENT» менеджмент тизимларини сертификатлаштириш идорасининг халқаро ташкилотларда амалиёт ўтаган етакчи эксперт-аудиторлари томонидан мурожаатчилар учун қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

· СМТ ISO 9001 бўйича ҳужжатлар экспертизаси;

· Сертификатлаш юзасидан аудитлар ўтказиш;

· Халқаро ISO 9001 стандарти бўйича сертификатлаш ва инспекцион назорат ишларини олиб бориш;

· СМТ O’z DSt (ISO) 9001:2015 бўйича сертификат расмийлаштириш.

Мазкур идора фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида корхона томонидaан кўрсатиладиган хизматлар тури кенгайиб, мурожаатчи тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар учун қўшимча қулайликлар яралади.

Ҳозирги кунда «RESPUBLIKA MENEJMENT» менеджмент тизимларини сертификатлаштириш идорасининг аккредитация доирасини O’z DSt ISO/IEC 14001:2009 ва O’z DSt ISO/IEC 22000:2009 стандартларига мувофиқ кенгайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Тел.: +998 71 150-19-15;
Моб.: +998 90 371-01-92, +998 93 575-21-23;

Факс: +998 71 150-63-74.