“Ўзстандарт” агентлиги бош директори  томонидан тасдиқланган “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва тизим ташкилот раҳбарлари томонидан 2017 йилнинг 1 ярим йилликда Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлардаги шахар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр кабул жадвали асосан 18 март куни Навоий вилояти Нурота тумани хокимияти биносида сайёр кабул ўтказилди.

Мазкур учрашувни Нурота туман хокимининг иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари Назаров Музаффар Бердибоевич очиб,  учрашувнинг мазмун моҳияти хусусида сўзлаб берди.

Сўнгра йиғилишда “Ўзстандарт” агентлигининг “Метрология хизматларини кўрсатиш маркази” давлат корхонаси бўлим бошлиғи Саидорипов Лазизбек  Фуркатжонович сўзга чиқиб, шу каби сайёр қабулларни ўтказишдан мақсад туманда  Халқ билан мулоқотни ташкил этиш, тадбиркорларга Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишларида консультатив ва амалий ёрдам бериш эканлиги тўғрисида, хамда сохага оид амалга оширилаётган ишлар ва келгусида режалаштирилган чора тадбирлар хақида маълумот берди.

Шунингдек бу йиғилишда  худудий СМБ мутахасисиси Муродов Д., ССМ ДК УВУДМТ бўлими бошлиғи Рўзиев Й.,  ва  етакчи мутахассиси Аҳматов М., махсулотларни сертификатлаштириш идораси 1-тоифали мутахасиссиси Фарманова И., ва 70 нафар руйхат бўйича ташкилот рахбарлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари хамда жисмоний шахслар иштирок этишдилар.

Йиғилиш давомида “Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини  тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини хар томонлама рағбатлантириш” йўналишида Ҳукуматимиз томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилётганлиги, жумладан 2016 йилнинг 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони шу ислоҳотларнинг узвий давоми эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2750-сон Қарори қабул қилиниши тадбиркорликни ривожлантиришда туб бурилиш бўлганлиги тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.

Шундан сўнг, Республикамизда амалдаги қонунларнинг ижроси юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги  худудий Стандартлаштириш метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхоналарида фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўйича Тадбиркорлар учун яратилган “ягона ойна”, “онлайн ҳужжатларни қабул килиш” тизимлари, вазирлик ва идораларда ўрнатилган ишонч телефонлари бизнесни ривожлантиришга, техник тўсиқларни бартараф этишга шунингдек, шаффофликни таъминлашга қаратилган. Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги  томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинганлиги тўғрисида хам айтиб ўтилди.

Учрашув жараёнида, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, уларга стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказиб борилаётганлиги, экспортёр корхоналар билан амалий кўмак бериш режаларини тузиш ва келишиш ишлари якунланаётганлигини борсида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларнинг, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, махсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси фаолияти, сифат тизими тўғрисидаги  соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Маълумот учун, Нурота тумани Республикамизнинг саноати ривожланаётган туманларидан бири бўлиб айни вақтда   521 зиёт корхоналар мавжуд бўлиб, шундан 189 таси ишлаб чиқариш корхоналаридир. Булар жумладан: қурилиш моллари, енгил саноат, ер ости қазилма бойликлари, озиқ-овқат махсулотлари, сервис хизматлари хамда турли шунга ўхшаш корхоналардир.

Узбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тугрисида»ги, “Метрология тугрисида”ги, “Махсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тугрисида”ги, “Техник жихатдан тартибга солиш тугрисида”ги, “Мувофикликни бахолаш тугрисида”ги конунларнинг ижроси юзасидан, хамда Республика корхоналарида сифатни бошкариш тизимларини жорий этиш юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги  худудий Стандартлаштириш метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхоналарида фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга айрим жойларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда етарлича ахамият берилмаяпти. Мурожаатлар юзасидан тўлақонли ўрганишлар ўтказиши, мурожаат муаллифларига Қонунда белгиланган тартибда жавоб берилиши, мурожаатларни бошқа органларга юборишда белгиланган муддатларга амал қилиш хамда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жойларида мурожаат этувчилар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиши  лозимлиги айтиб ўтилди ва  тадбиркорларга карата шундай савол берилди:

Савол: - Стандартлаштириш метрология бошкармаси  билан хамкорликда  олиб борилаётган ишлар кандай холатда? Мурожаатлар килинганда кандай ёрдам курсатилади? деб сўралди.

Жавоб: Стандартлаштириш метрология бошқармаси  билан тадбиркорлар  доимий равишда  хамкорликда иш олиб борилиши ва мурожаатлар бўлганда доимий равишда амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинаётганлиги, айниқса экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан бепул хизматлар кўрсатиш йўлга қуйилганлиги айтиб ўтилди.

Савол: (Суннатов Аброр-туман Статистика бўлимидан) Маиший ҳисоблагичларни туманнинг ўзида қиёслаштиришни ташкил этиш мақсадида шоғобча очиш имкони мавжудми?? деб сўралди.

Жавоб: Республикада аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча 35 та туманида шоҳобчалар ташкил этиш режалаштирилган. Шу жумладан Навоий вилоятининг 3 та туманида шоғобча ташкил этиш режалаштирилган.

Савол: (Нурота туманидан Нурманов Нурали). Маиший электр энергияси, газ ва сув хисоблагичлари неча йилда  бир марта киёсловдан утказилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг  ”Метрология тўғрисида”ги қонунинг 14- моддасига мувофиқ, хамда текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2782) асосан энергия манбаларини ҳисобга олиш приборлари, жумладан газ ва сув хисоблагичлари жисмоний шахслар учун 4 йилда 1 марта, юридик шахслар учун 2 йилда 1 марта, электр энергияси ҳисоблагичлари жисмоний ва юридик шахслар учун 4 йилда 1 маротабани ташкил қилади.

Савол: (Нурота туманидан тадбиркор Самиев Илҳом) Нурота туманидаги “Деғқон бозори» МЧЖ хамда бозор худудида жойлашган савдо дўконларидаги мавжуд ўлчаш воситаларини (тош ва тарозилар) тўғри ёки нотўғри ишлаётганлигини ким назорат қилади, бирор махсулот харид қилаётганда тўғри ёки нотўғри ўлчанаётганлигини билиш учун нимага этибор бериш керак?

Жавоб:  Юқорида келтирилган меёрий-хуқуқий хужжатларга асосан, дехқон бозорида ва бозор худудидаги мавжуд савдо дўконларидаги тош ва тарозилар хар йилда 1 маротаба давлат қиёсловидан ўтказилиши шарт.Харидор махсулот харид қилаётганда фойдаланилаётган тарози тошларининг қиёслашдан ўтганлиги, унга қўйилган тамғанинг бутлигига, тарозининг ўрнатилган холати яъни тарози тўғри ўрнатилганлигига, тарози таблосида ноль курсаткичи мавжудлигига хамда унинг қиёсланганлик тўғрисидаги паспорти ёки қиёслаш тўғрисидаги сертификати мавжудлигига этибор бериш лозим.Бозорда назорат тарозиси мавжуд бўлиб эхтиёж туғилганда харидор харид қилган махсулотини ўлчаб кўриши мумкин.Бозор худудидаги савдо дуконларидаги тош ва тарозиларни қиёслашдан ўтган ёки ўтмаганлигини назорат қилиш бозордаги солиқ инспекциясининг маъсул ходими хамда бозор маъмурияти томонидан олиб борилиши лозим.Савдода қиёслашдан ўтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш қатиян ман этилади.       

Бундан ташкари йигилиш иштирокчиларига халкаро стандартларга мувофик СМТни жорий этган корхоналарга хукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар тугрисида ва ИСО 9001 халқаро стандарти талабларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини мустакил равишда жорий этишни хохлаган тадбиркорларга қулайлик яратиш ва маслахат сифатида  ”Ўзстандарт” агентлигининг www.standart.uz веб сайтида ИСО 9001 халқаро стандарти талаб этган мажбурий хужжатларнинг намуналари критилган бўлиб, хохлаган тадбиркор ўз корхонасида сифат менежменти тизими (СМТ) ни жорий этиш учун ундан намуна сифатида фойдаланиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Сайёр учрашув   кун тартибидаги масалалар мухокама килинди, киритилган таклиф ва мулохазаларни инобатга олган холда келажакда амалга ошириладиган ишлар жараёнида кўрсатиб ўтилган масалаларга алохида эътиборли бўлиш хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.07.2004 йилдаги 349-сонли ва 19.06.2009 йилдаги 173- сонли қарорлари ижроси таъминлаш мақсадида  ишлаб чиқилган юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабул қилиш  учрашувларида халқ орасида доимий тушинтириш ва унинг афзалликлари тўғрисида ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.

Худудий Стандартлаштириш метрология бошкармаси хамда Синов ва сертификатлаштириш маркази ДК  билан тадбиркорлар  доимий равишда  хамкорликда иш олиб борилиши ва мурожаатлар булганда доимий равишда амалий ёрдамлар курсатилиши таъкидлаб ўтилди.

Узбекистон Республикасининг 2014 йил 03 декабрдаги УРК-378 сонли “Жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари тугрисида”ги Конунини мазмун ва мохияти хакида кискача тушунча бериб утди. Конун 5 та боб, 31-моддадан иборат эканлиги, хар бир мурожаатларни куриб чикилиш муддатлари аник куйиб берилгани, хукуклари, шакллари, кабул килиш тартиби, хукук ва кафолатлари, муносабатларни тартибга солиш ва электрон шаклда мурожаат килиш, шахсий кабул давомида махсус техника воситаси, аудио ва видеоларга олиниши (аризачининг розилиги билан), 10 кун ичида, кушимча  1 ойга, глобал масала булмаса 15 кунда жавоб кайтарилиши шартлиги, хар бир мурожаатга ёзма равишда жавоб кайтарилиши, аноним, ваколатномасим булмаган мурожаатлар куриб чикилмаслиги ва мурожаат кайси тилда ёзилган булса уша тилда жавоб берилиши  хакида гапириб утилди.

Йиғилиш сўнгида “Ўзстандарт” агентлигининг “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК бўлим бошлиғи Л.Ф.Саидорипов йиғилиш иштирокчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, бу каби учрашувлар келгусида ҳам ташкиллаштирилиши ҳамда муаммо ва таклифлар бўлса “Ўзстандарт” агентлигининг
0-371-150-23-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари, хамда рамий веб сайтлар оркали мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.