Биз коррупцияга қаршимиз

 

“Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасида ташкил этилган давра суҳбати айнан шундай номланди.

 Мазкур ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида Сирдарё вилояти хуқуқни  муҳофаза қилиш идораларининг вакиллари иштирок этдилар.

 

Давра суҳбатида Республикамизда коррупцияга қарши курашиши борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батавфсил маълумотлар берилди.

Энг муҳими, ҳар бир ходим ўз иш фаолиятида жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқотда ҳалол ва самимий бўлишлари алоҳида таъкидланди.

Суҳбат якунида йиғилишнинг мақсади ва вазифаси юзасидан тизимли ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.