Сифатли сут маҳсулотлари

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Шабода-Н” фермер хўжалигининг сутни қайта ишлаш тармоғида қатиқ, сметана, қаймоқ, творог каби 18 турдаги сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. 



Йигирмадан зиёд ёшлар доимий иш билан таъминланган хўжалик раҳбари Нурали Ғаниевнинг таъкидлашича, келгусида қайта ишлаш тармоғи фаолиятининг янада кенгайтирилиши ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.