“Ўзстандарт” агентлиги сизни сертификати бўлмаган маҳсулотларни  харид қилмаслигингизни маслаҳат беради

“Ўзстандарт” агентлиги  Республикамизнинг барча бозорлари ва савдо  мажмуаларида аҳолига сотилаётган  сертификатсиз, истеъмолга яроқсиз бўлган электротехника маҳсулотларини фош этди.

Аввал хабар қилганимиздек “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси  ва сайи ҳаракати билан бозорлардаги сифатсиз маҳсулотларни фош этиш мақсадида тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда қўшма чора-тадбир ишлаб чиқди.

Мазкур ҳамкорлик асосида Республикамизнинг барча ҳудудларда жойлашган йирик бозорлар ва савдо шахобчаларида сотилаётган маҳсулотлар (асосан хўжалик электротехника маҳсулотлари)ни сертификат билан сифати тасдиқланган ҳолда сотилаётганлиги таҳлил қилинди.

Жумладан,  367 та бозор ва савдо шаҳобчаларида сотилаётган  36 турдаги   7 556 дона электротехника маҳсулотлари бўйича ўрганишлар натижада минг афсуслар бўлсинким 7 556 та маҳсулотдан 4 300 таси яъни (56,9 фоизи) мувофиқлик сертификатисиз сотилаётгани аниқланди.

Ҳурматли истеъмолчилар, “Ўзстандарт” агентлиги яна бир бор сизларни мувофиқлик сертификатисиз, сифати кафолатланмаган, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни харид қилмаслигингизни сўрайди.

Маҳсулотни сотиб олаётган вақтда албатта мувофиқлик сертификатини сўрашни ва талаб қилишни асло унитманг.