Паркентда Сайёр қабул

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти жорий йилда аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувларини  янада  кўпайтиришга, уларни ўйлантираётган муаммо ва масалаларга ўз вақтида жавоб беришга  алоҳида  эътибор қаратмоқда.

Асосий мақсад, аҳолининг барча қатламига Стандартлаштириш, метрологя ва сертификатлаштириш ва маҳсулотларни экспорт қилишда зарур бўладиган меъёрий ҳужжатлар юзасидан  батавфсил маълумот беришдан иборат.

Навбатдаги Сайёр учрашуви Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларидан бири бўлган  Паркент туманида ташкил этилди. Унга туман аҳолиси ва тадбиркорлари таклиф этилди.

Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А. Расулов, Метрологи хизматлари кўрсатиш маркази директорининг ўринбосари М.Хайруллаев ҳамда Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш марказининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур учрашувда аҳоли ва тадбиркорлар ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш тартиблари, ўзлари томонидан етиштирилаётган меваларни хорижий мамлакатларнинг бозорларига экспорт қилишда ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар хусусида саволлар бериб, шу ернинг ўзида жавоб олдилар.