Тошкент вилояти ишлаб чикариувчи корхона вакиллари билан семинар учрашуви ўтказилди

                Жорий йилнинг 18 апрел куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида “Тошкент вилоятидаги корхоналарда махсулот ишлаб чикаришда халкаро стандартлар талабларини жорий этиш” мавзусида семинар учрашуви ўтказилди. Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги “Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори А.У.Мирзаханов ва марказнинг малакали етакчи мутахассислари, шунингдек Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

          Сертификатлаштириш идораси бошлиғи Ф.А.Хусанова йиғилиш катнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Раёсатининг 2017 йил  13 мартдаги "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарияти томонидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек ишлаб чикариш корхоналарида халкаро стандартларга мувофик сифатни бошкариш тизимларини жорий этиш юзасидан курилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги 24- сонли баёнининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда ишлаб чикарилаётган асосий махсулотлар туридан келиб чиқиб махсулотларга халкаро стандартлар талабларини жорий этиш тўғрисида маъруза килди.

Семинар суҳбат тарзида ўтказилиб, ташриф буюрганларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан маълумотлар берилди.