Тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналар билан учрашув 

2017 йил 26 апрелда Сурхондарё вилояти Сариосиё туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Ўзстандарт” агентлигининг Сурхондарё СМБ бошлиғи Ғ.Х.Каримов ва Сурхондарё ССМ ДК директори Э.Х.Менглиев ва мутахассис ходимлари иштирокида Сариосиё туманида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхона раҳбарлари билан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар:

- Вилоятда Ишлаб чиқарувчи корхоналар, хизмат кўрсатувчи ташкилотларда

O`zDSt ISO 9001:2015  “Сифат менежмент тизимини” жорий қилиш;

- Халқаро стандартлар, халқаро аккредитланган синов лабараториялари

ташкиллаштириш тўғрисида;

- Стандартлаштириш, метрология ва махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш

қонунлари тўғрисида;

Йиғилишни Сурхондарё вилоят Сариосиё туман ҳокими А.Ч.Жўраэв очиб берди, тадбир иштирокчилари ва кун тартиби билан барчани таништириб, туманда тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, корхоналарда ИСО 9001 халқаро стандартини жорий этиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар, бу соҳада “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган амалий кўмаклар ва услубий ёрдамлар ҳақида гапириб, тадбиркорларга қулай шароит яратиш, яқиндан ёрдам кўрсатиш ва оғирини енгил қилишда бир қатор ишлар амалга оширилаётгани ва бу соҳа бўйича сайёр учрашувлар ўтказилиб келинаётганлиги ҳақида гапириб сўзни ““Ўзстандарт” агентлигининг худудий СМБ бошлиғи Ғ.Х.Каримовга берди.

Ғ.Х.Каримов ўз сўзида “Ўзстандарт” агентлиги фаолияти, тизимда олиб борилаётган ишлар, соҳадаги энг сўнгги янгиликлар тўғрисида гапириб ўтди. Шу билан бирга бу каби сайёр учрашувлар Республиканинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилаётганлигини таъкидлаб, учрашув қатнашчиларини фаолроқ бўлишга, ўзларидаги мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин айтишга чақирди. Шунингдек ўз сўзида “Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб қувватлашни кучайтириш, Экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш” йўналишида Ҳукуматимиз томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Респбликасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-460-сон фармони ва жорий йилнинг 15 апрелида “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2164-сон қарори шу ислоҳатларнинг узвий давоми эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4725-сонли Фармони қабул қилиниши тадбиркорликни ривожлантиришда туб бурилиш бўлганлиги тўғрисида ва бу борада “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги тўғрисида ҳам гапириб ўтдилар.

Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси бўлим бошлиғи Ф.Ҳамдамов сўзга чиқиб, бугунги кунда дунйода, шу жумладан Республикамизда ҳам ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатига катта ахамият берилмоқда, чунки сифатли махсулот мустақил давлатимизнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жахон бозорига олиб чиқиш ва рақобатбардошлигини оширишда катта рол ўйнаши билан бирга корхоналаримизнинг иқтисодий мавқеъини ҳам белгилаб беради. Вилоятимизда жами 1548 та ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият олиб бораётган бўлиб бугунги кунда ушбу корхоналарда 206 тасида сифатни бошқариш тизимлари жорий қилиниб сертификатлаштирилган.

Халқаро стандартларни жорий этишнинг хуқуқий асослари:

- “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

- “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт қилувчи корхоналарни раҳбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731 сонли қарори.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори.

Шундан сўнг йиғилиш иштирокчилариннинг соҳага оид қизиқтирган саволларига малакали жавоб берилди.