“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатларга  ўз вақтида жавоб бериш, уларнинг фаолиятларида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга оид савол ёки муаммоларига  ечим топиш мақсадида халқ билан мулоқотлар тизимли ташкил этилмоқда.

        Навбатдаги Сайёр қабул Қорақолпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ташкил этилиб, унда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов иштирок этди.

       Учрашувни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари С.Нагметов очиб , тадбир иштирокчиларига сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш ҳамда уларни ўйлантираётган саволлар ва мурожаатлари ҳар томонлама ўрганиб шу ернинг ўзида ижобий жавоб бериш қайтариш кун тартибидаги муҳим масала эканлигига эътибор қаратди.

           Шундан сўнг  “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов сўзга чиқиб, иштирокчиларини республикамизда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари туман ва шаҳарларда бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар билан учрашувлар ўтказишлари, улар учун махсус қабуллар уюштиришлари, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатишлари, зарурат туғилган тақдирда Ҳукумат даражасига кўтариш лозимлигини қайд этди.

            Шу билан бирга сайёр учрашувлар Республиканинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлаб, учрашув қатнашчиларини фаолироқ бўлишга, ўзларидаги мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин айтишларига чақирди.

            Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳисобидан тизимда яратилаётган имкониятлар, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича агентликнинг беш йиллик иш режаси ишлаб чиқилиб, иш олиб борилаётганлигини билдирди.  Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслар мурожаати тўғрисида”ги Қонунига асосан ўтказилаётган ушбу учрашувда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга тегишли саволларга жавоблар олиши, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда  агентликнинг ҳудуддаги бўлинмалари Қорақалпоғистон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг мутахассислари билан биргаликда ёрдамлашишини билдирди.

Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчиларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоблар берилди:

 

Савол: - Қўнғирот тумани “Асемова Гулжамал” оилавий корхонаси раҳбари Асемова Гулжамал кондитер маҳсулотларига мувофиқлик сертификатини қанча вақтда олинади?

Жавоб: - Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига
1-ИЛОВА сига мувофиқ: Биринчи босқич бир вақтнинг ўзида, заруриятга кўра, ветеринария ва фитосанитария хулосалари тегишли равишда давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларида расмийлаштирилган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган давлат санитария назорати органларида гигиеник сертификат расмийлаштирилишини ўз ичига олади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъекти:

гигиеник сертификатни расмийлаштириш учун ариза билан биргаликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органлари деб аталади) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш юзасидан ариза беришга;

зарурат бўлганда тегишли хулосалар олиш учун ветеринария ва фитосанитария назорати органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.

Иккинчи босқич — сертификатлаштириш органлари томонидан мувофиқлик сертификати беришдир.

Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши ва ўзига хослигига қараб, барча зарур ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб:

олиб келинадиган маҳсулотларга 10 иш кундан ортиқ бўлмаган;

 ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга 10 иш кунидан 1 ойгача доирада белгиланади.

Савол: - Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Қўнғирот тумани бўлими бошлиғи, электр-энергия, сув ҳисоблагичларини ва бозорлардаги тарозиларни қандай даврийлиги билан қиёслаш кўригидан ўтказилади?

Жавоб: - Электр-энергия ҳисоблагичи 4 йилда 1 маротаба, сув ҳисоблагичлари хужаликларда 4 йилда 1 маротаба юридик шахсларда 2 йилда 1 маротаба ва бозорлардаги тарозилар 1 йилда 1 маротаба.

Савол: Қонликўл тумани “Nukus licorice” МЧЖ ҚК Умумий масалалар бўйича директори Ибрагимов Толыбай. Корхонамизда ИСО 9001 халқаро стандарти талабларини жорий этмоқдамиз, сифат тизимига сертификат олгандан сўнг маҳсулотимизни экспортида қандай имкониятларга эга бўламиз? 

Жавоб: Корхонада сифат менежмент тизимини сертификатлаштириш “Ўзстандарт” агентлиги томонидан  аккредитатланган сертификатлаштириш идораси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Маҳсулотларинингиз экспорт қилинадиган давлатларда тан олиниши имкониятига эга бўлади.

Савол: – Қўнғирот тумани “Улкен тулпар” фермер хўжалиги раиси Отешова Айимгул Гўшт, сут маҳсулотларига мувофиқлик сертификатини олиш учун қанча маблағ керак.

Жавоб: - Гўшт, сут маҳсулотларига мувофиқлик сертификатини олиш учун маҳсулот турига қараб 550 минг сўмдан бошланади.

Савол: - МЧЖ “Исламбек гранд траде” директори Курбанбаев Рашид, Мен мебел махсулотларини ишлаб чиқармоқчиман бунга мувофиқлик сертификат олишим шартми?

Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрел кунги №122 сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менеджмент тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 1 иловасига мувофиқ мебель маҳсулотларига мувофиқлик сертификат олиши шарт.

Савол: - “Кунград Метан” МЧЖ директори Матчанов Қозибай Автотранспортларга ўрнатилган газ балонларни текширадиган шахобчалар купайиб бормокда бирок балонлар синови кисман ва хаттоки умуман утказилмасдан гувохнома берилаётганлигига гувох булмокдамиз. Уларнинг ускуналари тугри текшираётганлиги хакида маълумот йук. Шуни Ҳукуматимиз томонидан газ балонларнинг хавсизлик талабларига тула жавоб бериши қайси хужжатда белгиланган ва ушбу хужжат бўйча назоратга олинганми?

           Жавоб: - Хакикатдан кейинги пайтлари Автотранспорт воситаларига урнатилган газ балонларни синовдан утказиш жуда катта этиборга лойик масаладир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябр кунги №326-сонли қарори билан ушбу автомобилларга ўрнатиладиган газ баллонларнинг синовларини ўтказиш бўйича Умумий техник регламенти тасдиқланди ва шунда синов ўтказиш тартиби хамда шароити белгилаб қўйилган. 

           Савол: - “Тахиатош нефтебаза” УК Кунғирот филиали механиги Зинатдинов Улуғбек Хозирги кунда хамма жойларда бензин, газ куювчи шохабчалар купайиб кетмокда аммо уларнинг куйган бензин еки газ микдори хакикатга тўғри келиши келмаслигини ким томондан даврий текширилиб турилади?

           Жавоб: - Газ ва бензин куювчи шохабчалар метрологик хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан ўлчов воситалари бир йилда бир маротаба давлат қиёсловидан ўтказилади. Аммо уларнинг суюлтирилган газ ва бензин таркатиш колонкалари 6 ойда бир маротаба. Уларнинг сифати буйича эса ариза ва шикоятлар тушган тақдирда белгиланган тартибда текширишлар ўтказилади.

Савол: - Хозирги кунда бозорда сотилаётган ҳар хил курилиш моллари купайиб кетган шуларнинг орасида сифати жуда паслари куп учраб турибди. Айтингчи бозорда  сотилаётгнан курилиш молларининг сифатини текшириб туриш имкони борми?

Жавоб: - Жуда тугри савол бундай сифатсиз махсулотлар учраб туради албатта. Сотиб олишдан олдин унинг ёрлигига  мувофиклик сертификатлардан нусхалари мавжудлига этибор бериш керак агар улар булмаса, Истемольчилар хукукини химоя килиш булимларига ёки Узстандарт Агентлиги бошкармаларига ариза билан мурожат кииш керак. Ариза ва шикоятлар тушган тақдирда белгиланган тартибда текширишлар ўтказилади.

Савол: - Тадбиркор Жумабаев Бахтиёр  Мен газ ҳисоблагичларни таъмирлаш лабораториясини очишим учун нима қилишим керак?

Жавоб: - Тамирлаш лдабораториясини очиш истагида бўлган тадбиркорлар ўзлари яшаб турган Хокимликдан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтиб, тегишли бино синов ускуналари ва таъмирлаш дастгоҳларига эга бўлиб ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатлар (стандартлар) билан таъминланса, ушбу фаолият билан шуғулланиш мумкин. Қўшимча маълумотларни ЎзРН 51-038 рахбарий хужжатидан олишингиз мумкин

Савол: - Кунғирот УМГЕтакчи мухандис КИПиА Калабаев Қуандик Хўжалигимиздаги газ ҳисоблагични (G-4) икки йил аввал давлат текширувидан ўтказдим. Ҳозирда газ корхонаси ходими замонавий газ ҳисоблагичга (G-6 Украина) алмаштиришим лозимлигини айтмоқда.

Жавоб: - Амалдаги қонунчиликка асосан, яъни “Метрология тўғрисида”ги Қонунга асосан ишлаб чиқарилган ва импорт бўйича четдан олиб келинган ўлчаш воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилган бўлиб ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган бўлиши лозим.

Давлат реестрига киритилган ва фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари ўз вақтида даврий қиёслаш кўригидан ўтказилиб турулиши керак.

Агар, Сизнинг газ ҳисоблагичингиз юқорида таъкидланган ўлчаш воситалари давлат реестридан рўйхатга олинган бўлиб, ўз вақтида даврий қиёслаш кўригидан ўтказилган бўлиб, ҳисоблагичга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса, ҳисоблагични алмаштириш шарт эмас.

Лекин хўжалигингизда истеъмол этилаётган газ миқдорига қараб ўлчов воситасининг русуми белгиланади. Бунда туман газ корхонаси инженер мутахассислари истемол этилаётган газ миқдорига қараб хисоблагич русумини белгилайдилар

Савол: - Якка тадбиркор Тилеуов Бахтияр, Агарда ишлаб чиқарилаетган махсулотга мувофиқлик сертификати олинган бўлса ва махсулотнинг хеч қанақа кўрсаткичлари ўзгармасдан фақат ёрлиғи (этикетка) ўзгарса, унга янгидан мувофиқлик сертификати олиш шартми?

Жавоб: - Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 1-бандига асосан сертификатлаштириш давомида илгари текширилган хавфсизлик бўйича тавсифга таъсир этмайдиган маҳсулотнинг дизайни ёки ташқи тавсифлари ўзгариши қўшимча сертификатлаштириш ўтказилишига олиб келмайди.

Шу билан бирга, ёрлиқга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш идорасига маълум қилишингиз мақсадга мувофиқ.

Савол: - фуқаро Турсинбоев бахадир Ички ишлар Вазирлиги ДАН ходимлари томонидан автомобил тезлигини аниқловчи радарлари қиеслаш кўригидан ўтказиладими?

Жавоб: -  Ички ишлар Вазирлиги ДАН ходимлари томонидан автомобил тезлигини аниқловчи радарлари 1 йилда 1 маротаба қиеслаш кўригидан ўтказилади.

Савол: - “Шимолгазтаъминот” УК Кунғирот тумани филиали мухандиси Еримбетов Азиз, Хўжаликларга урнатилган газ ҳисоблагичлар G4, G6 механик газ ҳисоблагичлар билан электрон газ ҳисоблагичлар кўрсатгичлари орасидаги фарқи нимада?

Жавоб: - Хўжаликлардаги газ ҳисоблагичлар аниқлик даражаси 1,5%, электрон газ ҳисоблагичлар аниқлик даражаси 0,5% бўлганлиги сабабли кўрсаткичлар орасида фарқ бўлади.

Савол: - "GRAND KUNGRAD" МЧЖ директори Абдрасулов Максад Ўзбекистон Республикасида кандай холатда  мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилиниши мумкин эмас?

Жавоб: - Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига асосан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар қуйидаги ҳолатларда реализация қилиниши мумкин эмас:

- сертификатлаштиришга  тақдим  қилинмаган бўлса;

- сертификатлаштириш талабларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса;

- мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати  тугаган  ёки  унинг  ҳаракати тўхтатиб қўйилган бўлса.

Шунингдек, Қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни реализация қилиш ман этилади.

Савол: - Қўнғирот тумани "MUNISA BIZNES SERVIS" Хусусий корхонаси директори Абдиреймова Калбике мен ходимларнинг кондитер маҳсулотлари пишириш бўйича малакасини оширмоқчиман, Нукус шахрида бир ойлик малака ошириш курслари борми?

Жавоб: - Ха бор Нукус шахрида кондитер маҳсулотлари пишириш бўйича “Ифатли келин” ўқув марказига мурожаат қилишингиз мумкин.        

Савол: - "QO'NG'IROT PLANT STONE" МЧЖ директори Сапарбаев Музаффар Қиёслаш кўригидан ўтказиш учун тумандан филиал очиш имконияти борми?

Жавоб: - Ҳозирги кунда Кунғирот туманидан газ ҳисоблагичларни қиеслашдан ўтказиш филиали бор яқин кунда ўлчов воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказиш учун ўлчов воситаларини қабул қилиш бюроси очилиши режалаштирмоқдамиз.

         Савол: - “Шимолгазтаъминот” УК Кунғирот тумани филиали Метролог Тимур Жалиев, Газ хисоблач ускунаси метрология хизмати органи томонидан канча вактда текширувдан утказилиши керак?

         Жавоб: - Газ хисоблач ускунаси метрология хизмати органи томонидан 3 иш куни давомида ўтказилиши керак.

         Савол: - Қўнғирот тумани Якка тадбиркор Тилеуов Бахтияр, Газ хисоблаш ускунасини давлат метрология хизмати органи томонидан текширувдан утказилгандан 1 йилдан кейин худудий газ корхонаси ходимлари томонидан газ хисоблаш ускунаси талабга жавоб бермаслигини айтишди нима килиш керак?

         Жавоб: - Бундай холатларда газ хисоблаш ускунаси худудий газ таъминоти корхонаси мутахассиси томонидан ечиб олинади ва икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади. Ушбу далолатнома билан истеъмолчи газ хисоблаш ускунасини текширувдан утказиш учун давлат метрология хизмати органига топширади. Текширув натижасига кура газ хисоблаш ускунаси яроксиз деб топилса шу куннинг узида бу хакида истеъмолчига хабар берилади. Шундан кейин истеъмолчи газ хисоблаш ускунасини таъмирлаш корхонасига топшириши мумкин. Давлат метрология хизмати органининг маъсул ходими таъмирланган газ хисоблаш ускунасини таъмирлаш корхонасининг узида текширувдан утказиш ускунасидан фойдаланган холда текширувдан утказиш мумкин. Текширув натижасига кура газ хисоблагиш ускунаси ярокли деб топилса сертификат расмийлаштирилиб газ хисоблагич ускунасига давлат тамгаси босилади.

         Савол: - Фукаро Ешимбетов Мадияр, Янги солинган уйга электр хисоблагич урнатмокчи эдим, бунинг учун кайси маркадаги хисоблагичдан фойдалансам булади?

         Жавоб: -  Бунинг учун сиз улчаш воситалари давлат реестрида руйхатдан утган хисоблагичлардан фойдалансангиз булади. Давлат реестри тугрисидаги тулик маълумотларни «Узстандарт» агентлигининг веб сайтидан(www.standart.uz) ёки 222-86-86 телефонидан олишингиз мумкин.

Савол: - Фукаро Азимов Тимур, Ахоли хонадонларидаги урнатилган электр хисоблагичларнинг киёслаш муддати учун ким жавобгар хисобланади?

Жавоб: - Электр таъминот корхонаси узининг маълумотлар базаси оркали хар бир хисобга олиш приборларининг киёслашлараро интервал муддати утишини кузатиб боради ва даврий киёслашдан утказишнинг уз вактида амалга ошириш учун жавобгар хисобланади.

Савол: - Фуқаро Иззетов Нурғали Фойдаланаётган электр ўлчаш ускунасини давлат қиёслашидан ўтказиш учун фуқоралар ўзлари олиб бориб утказиши керакми ёки электр таъминоти корхоналари вакили томонидан ечиб олиниб ўтказилиши керакми?

Жавоб: - Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Ўзстандарт” агентлигининг “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом” 2015 йил 1 декабрда №2736-сон билан давлат руйхатидан ўтказилди. Ушбу низомга мувофиқ электр ҳисоблаш приборларини қиёслашдан ўтказиш ишлари электр таъминоти корхонаси томонидан ҳар йил якунида келгуси йил учун тасдиқланган режа-жадвали асосида ташкил этилиб, ҳисоблаш приборининг қиёслашлараро интервал муддати тугашидан камида бир ой олдин истеъмолчиларга тақдим қилинган хабарнома асосида электр таъминоти корхонаси томонидан ечиб олиниб, қиёслашдан ўтказилиши белгиланган.

     Савол: - Кунғирот УМГ Мухандис-метролог Палимбетов Дауран, Корхонамизга янги электр ҳисоблагичини қурмоқчи эдим. Бунинг учун кайси маркадаги ҳисоблагичдан фойдалансам бўлади?

         Жавоб: - Бунинг учун сиз улчаш воситалари давлат реестрида руйхатдан утган хисоблагичлардан фойдалансангиз булади. Давлат реестри тугрисидаги тулик маълумотларни «Узстандарт» агентлигининг веб сайтидан(www.standart.uz) ёки 222-86-86 телефонидан олишингиз мумкин.

Савол: - “Тахиатош нефтебаза” УК Кунғирот филиали Лаборатория бошлиғи  Ембергенов Тимур, Корхоналарнинг сув ва газ ҳисоблагичлари қанча вақтдан давлат кўригидан ўтиб туриши керак?

Жавоб: - Корхоналарнинг сув ва газ ҳисоблагичлари 2 йилдан давлат синовидан ўтказилади.

Савол: - МЧДЖ КК “ЛТД ДУЗ” технологи Кудайназаров Расул, Озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мувофиқлик сертификати ҳамда гигиеник хулоса олиниши керак экан. Уларни бир-биридан фарқи нимада?

Жавоб: - Озиқ-овқат маҳсулотига берилган мувофиқлик сертификати сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Гигиеник хулоса эса маҳсулотнинг амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларига мос эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир.

Савол: - МЧЖ “Кунград нан” Сейдуллаева Гулчира, ИСО 9001 бўйича Сифат тизими сертификати қанча муддатга берилади?

         Жавоб: - ИСО 9001 бўйича Сифат тизими сертификати 5 йил муддатига берилади.

Савол: - "Ибрагимов Дауилбай" фермер хужалиги рахбари Ибрагимов Дауилбай, Мен полиз экинларини етиштираман. Маҳсулотларимни чет давлатларга экспорт қилишим учун мувофиқликлик сертификатини олишим шартми?

Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 й. санасидаги 122-сонли қарорига мувофиқ экспортга чиқариладиган маҳсулотлар ихтиёрий равишда сертификатлаштирилади.

 

 

Савол: - “Кунградский содовый завод” УК Техник назорат булими бошлиги Оспанова Света, ИСО 9001 бўйича корхона сертификат олса  мувофиқлик сертификат олишдан озод этиладими корхона

Жавоб: - Йўқ, мувофиқлик сертификати ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга берилади, ИСО 9001 сертификати бошқариш тизимига берилади шунинг учун мувофиқлик сертификатида озод этилмайди.    

Савол: - МЧЖ “Береке” нон цехи бошлиғи Сатуллаев Нажим Мен нон махсулотларини ишлаб чиқариш учун мувофиқлик сертификатини олмоқчиман. Бунинг учун қандай ҳужжатлар такдим қилишим керак?

         Жавоб: - Мувофиклик сертификатини олиш учун ишлаб чиқараётган маҳсулотни сертификатлаштириш учун ариза; меъёрий ҳужжатларнинг нусхалари; санитария-эпидемиология назорати ташкилотининг гигеник хулосаси; ишлаб чиқаришда фойдаланадиган барча ўлчаш воситаларининг давлат қиёслашидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатлар нусқаларини тақдим қилишингиз керак.

Савол: - Шуманай тумани МЧЖ “invest servis shomanay» директори Руслан Ешмуратов, Махсулотларни экспортга чиқарганда кандай стандартлар асосида ишлаб чиқарамиз?

Жавоб: - Маҳсулотларни экспорт қилганда Ўзбекистонда амал қилувчи стандартлар билан ёки Ўзбекистон Республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 5-бандига мувофиқ Халқаро шартнома ёки келишувларда кўрсатилган стандартлар билан ишлаб чиқарса бўлади.

Савол: - Қўнғирот тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси хусусий тадбиркор Аллияров Оринбасар мен шакарни қайта ишлаб чиқараман шунга иморат қуриш учун ер ажратиб бериш имконияти борми?

Жавоб: - Бор унинг учун Кунғирот тумани хокимиятининг тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йиллик Дастурига Сизнинг корхонани киритиши лозим.

Савол: - туман касб-ҳунар коллежи битирувчиси Абатова Лола тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тижорат банкидан 46 млн. сўм муғдорида имтиёзли кредит олдим, имтиёз бўйича 6 ой солиқлардан озод этилганман, лекин солиқ инспекцияси томонидан биринчи ойи солиқ ҳисобланди шуни қайтариш имконияти борми? 46 млн. сум имтиёзли кредитни тўлиқ қайтармасдан олдин тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун яна кредит олиш имконияти борми?

Жавоб: - Бор, 6 ой солиқлардан озод этилганлиги ва 1 ойга солиқ туланганлиги тўғрисида туман солиқ инспекциясига мурожаат қилишингиз лозим ва олдин олинган кредитларингизни ўз вақтида тўлаб келган бўлсангиз кейнги олинадиган кредитга кафолат бўлса албатта берилади.

Савол: - хусусий тадбиркор Комекбаев Искендер тижорат банклардан оладиган кредитларни пластик карточкаларга ўтказиб бериш имконияти борми?

Жавоб: - Хозирги кунда йўқ, лекин бў масалани ўрганиб чиқиб Марказий банкга таклиф киритамиз ва натижалари ҳақида туман хокими биринчи ўринбосаридан маълумотлар олишингиз мумкин.

Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.А.Хаитов, “Ўзстандарт” агентлиги “Ахборот-маълумот маркази” Давлат корхонаси директори, А.А. Даминов, Қорақалпоғистон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси  бошлиғи У.Исмаилов, Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Ч.Худайбергенов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Е.Еденбаевлар иштирокчиларнинг сўровларига тўлиқ жавоблар берди.