“20 май Бутунжахон метрология куни "Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюроси" (БИПМ) ва "Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти" (ОИМЛ) томонидан 2017 йилда “Транспорт учун ўлчашлар” шиори остида эълон қилинди ва ушбу ташкилот рахбарияти томонидан шу сана муносабати билан дунё метрологларига мурожаатномалар чоп этилди.

Ушбу семинар ва очиқ эшиклар кунига вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари, тадбиркорлар ва фуқаролар қатнашдилар.


Семинарга ташриф буюрганлар марказнинг ўлчов воситаларини қабул қилиш бюросида тадбиркорлар ва фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар ва яратилган шароитлар билан таништирилди.

Шундан кейин семинар қатнашчилари марказнинг синов ва қиёслаш лабораториялари иш шароитлари ҳамда ушбу лабораториялардаги замонавий ўлчов воситалари ва синов ускуналари билан марказ мутахассислари томонидан яқиндан таништирилди. 

Шу билан бирга ташкил этилган очиқ эшиклар кунига ташриф буюрган юридик ва жисмоний шахслар томонидан 19 та оғзаки мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчасига Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси мутахассислари томонидан ижобий жавоблар берилди. 

Семинар ва очиқ эшиклар кунига ташриф буюрганлар мажлислар залига таклиф қилинди, семинарни “Сурхондарё ССМ” ДК директори очиб, барчани “20 май Бутунжахон метрология куни” билан табриклади ва вилоят ҳокимлиги масъул ходимига ҳамда Сурхондарё СМБ бошлиғига сўз навбатлари берилди. 

Семинар қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва комплекс чоралар билан яқиндан таништирилиб, ушбу Қарор ва комплекс чоралар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Метрология соҳасида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган 3 нафар мутахассислар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. 

Семинар якунида соҳага оид янгиликлар, олиб борилаётган ишлар ва келгусида бажариладиган ишлар юзасидан маъруза қилингандан кейин, қатнашчиларнинг саволларига жавоблар берилди.