Ҳар биримиз ёшимиз улғайгани сайин бот-бот болалик  хотираларига мурожаат қилаверамиз. Киндик қонимиз томган муқаддас гўша, меҳрибон ота-оналаримиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз ва яқин жигарларимиздан кўрган меҳр муҳаббатни кўз ўнгимиздан ўтказаверамиз.

Бахтли болалик ва унинг ширин хотиралари бизга бир умир куч-қувват бағишлаб, юрт, Ватан бағрида вояга етиб умргузаронлик қилишдек гоҳида ширин, гоҳида эса машаққатли ҳаёт  йўлларида  яқин  кўмакдош  бўлиб  хизмат қиларкан.

Болалиги қувончларга бой бўлган инсон чин маънода бошқаларга ҳам яхшилик улашишга қодир бўлади.  Айниқса ота-онанинг юксак тарбияси, муаллимларнинг саодатга элтувчи ўгитлари, онадек азиз Ватаннинг тафти инсонниг яшашга бўлган иштиёқини оширади.

Шу маънода  юртимиз болаларига ҳавас қилса арзийди. Уларнинг баркамол бўлиб улғайишлари йўлида барча имкониятлар мавжуд.

 Ҳар йили 1 июн мамлакатимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида  кенг нишолланади. Турли мавзуларда маърифий тадбирлар ўтказилади.  Шу  муносабат билан фарзандларимизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилаймиз. Осмонимиз мусаффо бўлсин.  Болажонларимиз жонажон Ватанимизда бахтли ҳаёт кечирсинлар.