Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида 30 майдан 2 июнгача даврда бўлиб ўтган Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгашнинг 51-Юбилей Йиғилишида Россия Федерациясининг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология бўйича федерал агентлиги билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

30 май ш.й. муҳокамаси натижалари бўйича Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (Ўзбекистон Республикаси) ва  Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология бўйича федерал агентлиги (Россия Федерацияси) ўртасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича англашув тўғрисида Меморандум имзоланди. 

Меморандумда қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган:

Стандартлаштириш соҳасида ҳужжатлар ва ахборот алмашиш;

қонунлаштирувчи метрология соҳасида норматив ҳужжатларни уйғунлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

миллий эталонларни икки томонлама солиштириш ва калибрлашни амалга ошириш;

янги ўлчаш, қиёслаш ва калибрлаш усулларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш;  

ўзаро манфаатли ўлчаш соҳаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

лаборатория синовлари амалиёти доирасида ахборот алмашиш;

мувофиқликни баҳолаш соҳасида ахборот алмашиш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ўқув материалларини алмашиш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамда ўзаро манфаатли шартларда ўзаро аҳамиятли бўлган бошқа соҳаларда ходимларни тайёрлаш имкониятини бериш.

Музокаралар давомида томонлар Меморандумда кўзда тутилган чора-тадбирларни муваффақиятли амалга оширишда ишонч билдирдилар.