Жорий йилнинг 1-чорагида Ахборот маълумот маркази томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар бажарилди.

Марказнинг меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилиш бўлими томонидан биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари таҳлил қилинганда, қуйидаги натижалар кўзга ташланди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида 353 та экспертиза хулосаси берилди. 324 та меъёрий ҳужжатлар рўйхатга олиниб “Ўзстандарт” агентлигининг тегишли бошқармаларида  давлат  рўйхатидан  ўтказилди.

Булардан ташқари, бўлим мутахассислари томонидан 34 та мурожаатга мувофиқ 46 та маҳсулотларга меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқишда  услубий  ёрдам  асосида  102 млн сўмлик  хизмат  кўрсатилди.

Шунингдек бўлим ходимларининг ташаббуслари билан 321 та корхона ва ташкилотлар билан жами 164,2 млн. Сўмга шартномалар тузилиб, 243 та корхона ва ташкилотларга хизматлар кўрсатилди.