2017 йилнинг 14 июн куни «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори  А. Хаитов  Турк  аккредитация агентлиги вакиллари билан учрашди.

Мазкур учрашувда ТуркАК бош директори ўринбосари Кайхан Жабиўғлува ТуркАК ўқишлар бўйича менежери Эрдинч Малҳатун иштирок этдилар.

Дўстона руҳда бошланган йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов сўнгги йилларда Турк аккредитация агентлиги билан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида кўпгина истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинаётганига эътибор қаратди. Эътиборли томони шундаки, халқаро ҳамкорлик натижасида ходимларнинг малакасини оширишга хизмат қилаётган ўқув курсларининг ташкил этилаётгани ўз натижаларини бераётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек учрашувда «Ўзбекаккредитация» давлат корхонаси ва миллий тизим эксперт-аудиторлари ҳамда ҳодимлари учун ҳамкорликда ҳалқаро тажрибада қўлланилаётган ISO/IEC 17020, ISO/IEC 17021, ISO/IEC 17024, ISO/IEC 17025, ISO/IEC 17065 стандартлари бўйича семинарлар ва ўқув курслариниташкил этиш;

- ҳалқаро тажрибани ўрганиш мақсадида аккредитация масалалари бўйича ҳодимларнинг малакасини оширишда амалиётчи сифатида ТуркАК томонидан ўтказиладиган баҳолаш аудитларига жалб этиш;

- хужжатлар экспертизаси ва баҳолаш аудитларини ўтказиш бўйича маълумотлар алмашиш;

Турк аккредитация агентлиги  ва «Ўзбекаккредитация» давлат корхонаси ўртасида ўзаро битимни имзолаш тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек,«Ўзбекаккредитация» давлат корхонаси IAF ва ILAC ҳалқаро ташкилотларига аъзо бўлиши юзасидан олдинга қўйилган мақсадларни амалга оширишда Турк аккредитация агентлиги  томонидан аккредитация масалалари бўйича зарурий маълумотларни алмашиш ва ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш тўғрисида фикрлар алмашилди.